Линклар

logo-print

“Озодлик” мукофоти эгаси қозоқ турмасида


"Озодлик" мукофоти эгасига етмади

"Озодлик" мукофоти эгасига етмади

Олмаотада 24 январ куни Демократия кунига атаб “Озодлик” деб аталган йиллик мукофотнинг тақдимоти бўлди.

Аммо мукофот тимсоли бўлган ҳайкалча ва диплом эгаларига топширилмади.

-Бу мукофотга сазовор бўлган Ойжонгул Амирова ва Владимир Козлов қамоқда ўтирибди унга аталган ҳайкалча ва диплом кечаги тинтув пайтида ғойиб бўлди¸ деди афсус билан “Олға” партияси раҳбарларидан бири Михаил Сизов.

Суҳбатдошга кўра бу йилги мукофот 19 январ демократия кунида эмас¸ балки 24 январ Жанаўзан воқеаларига 40 кун бўлган пайтда тақдим қилинмоқда.

Жанаўзандаги норозилик тадбирида ҳукумат қўшинлари ўқидан 16 киши ўлган юздан ортиқ киши ярадор бўлган эди.

“Озодлик” йиллик мукофоти тақдимотидан бир кун олдин 3 нафар Қозоғистон мухолифати вакили қамоққа олинди.

“Олға” партияси раиси Владимир Козлов¸ мухолифатга оид “Взгляд” газетаси бош муҳаррири Игор Виняваский ва мухолифатчи Серик Сапарғали Қозоғистон миллий ҳавфсизлик қўмитаси ходимлари тарафидан 23 январда Олмаотада қўлга олинди.

“Олға” партияси фаоли Михаил Сизов эса тинтилиб сўроқ қилинганидан кейин қўйиб юборилган.

Мухолифатчилар Жанаўзандаги исëнчиларга тарафдор бўлганликда айбланишмоқда.

Айни пайтда бу қозоқ мухолифати фаоллари “Озодлик” йиллик мукофотига сазовор бўлишди.

Бу йилги мукофотлардан бири Қозоғистондаги “Стан.ТВ” порталига берилди.

Мукофотни журналист Азамат Эсберган жамоа номидан қабул қилди.

2003 йилнинг 19 январида Қозоғистон мухолифати фаоллари “Озодлик” мукофотини таъсис қилишган эди.

Бу мукофотнинг илк совриндорлари ўша вақтда қамоқда жазо ўтаëтган икки мухолифатчи Мухтор Аблязов ва Ғалимжон Жакиянов бўлган эди.
XS
SM
MD
LG