Линклар

logo-print

“Афросиëб”поезди қатнов жадвалига кирди


Тезюрар поезд Самарқандни Тошкент билан боғлайди

Тезюрар поезд Самарқандни Тошкент билан боғлайди

Ўзбекистон темир йўллари қатнов жадвалига тезюрар “Афросиëб”поезди ҳақида маълумот қўшилди.

162 ва 161 рақамлари билан унвонланган тезюрар поезд ҳафтада беш марта Самарқанд ва Тошкент орасида қатнайди
.
Поезд Тошкентдан эрталаб соат 8 да душанбадан бошқа ҳар куни йўлга чиқади.

2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги мажлисида маъруза қилган президент Ислом Каримов “Афросиëб” поездини мақтаб гапирган эди.

Бундан олдин ўзбек матбуотида “Афросиëб” поезди танқид қилинган эди.

Тошкент ва Самарқанд ўртасида қатнайдиган “Афросиоб” янги тезюрар поезди Испаниянинг TALGO заводида ишлаб чиқарилган.

ТALGO ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2009 йилда имзоланган олди-сотди битимига мувофиқ, икки янги поезд ва уларнинг эҳтиёт қисмлари қиймати 38 миллион еврога баҳоланган.
XS
SM
MD
LG