Линклар

Тошкентда рус ҳофизи Владимир Висоцкий хотирланади


Владимир Висоцкий.

Владимир Висоцкий.

Тошкентдаги Россия маданият ва фан марказида 26 январ куни таниқли ҳофиз ва шоир¸кино ҳамда театр арбоби Владимир Висоцккий таваллуд кунига бағишланган тадбир ўтади.

Россия ҳамкорлик ташкилоти вакилининг матбуотга билдиришича¸ тадбирда тошкентлик бард (муаллиф қўшиқчи) Артур Попов Висоцкий қўшиқларини ижро қилади.

Тадбир сўнгида Тошкент шаҳрида муқим бўлган русийзабон шоирлар мушоираси бўлади.

25 январ куни Висоцкий туғилганига 74 йил тўлди.

Висоцкий тирик пайтида Ўзбекистонда ижодий сафарларда мунтазам бўлгани эсланади.

Яқинда Россия киночилари суратга олган “Висоцкий. Ҳаётлигинг учун раҳмат” номли фильм Висоцкий вафот этганининг 30 йиллигига бағишланди.

Шоирнинг ўғли Никита Висоцкий яратган ва асосий қисми Бухорода суратга олинган бу филм Висоцкийнинг Ўзбекистондаги гастролини акс эттирган.

1979 йилнинг июл ойида Владимир Висоцкий Бухорода юрак ҳуружидан вафот этишига оз қолганди.

Фильм 30 йил олдин Ўзбекистонда бўлган воқеани ўз кўзи билан кузатган Владимир Висоцкийнинг дўсти актер Всеволод Абдулов хотиралари асосида олинган.

Филм муаллифлари Ўзбекистонда суратга олиш ишларига ëрдам берган Гулнора Каримовага расман миннатдорлик билдиришган.
XS
SM
MD
LG