Линклар

Франция Сенати "Арманлар геноциди"га оид қонунни тасдиқлади


Асли турк француз фуқаролари бу қонунга қарши намойишлар ўтказишди

Асли турк француз фуқаролари бу қонунга қарши намойишлар ўтказишди

Франция Сенати Усмонлилар империяси арманлар геноцид қилганини рад этишни жиноят деб ҳисоблаш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.

Бу қонун икки ҳафта ичида Франция президенти Николя Саркози тарафидан имзоланади.

Бу ҳақда Саркози маъмурияти малумот тарқатди.

Бу қонун кучга кирганидан кейин Усмонли султонлиги даврида армани қатлиомини инкор қилган Франция фуқаролари бир йил озодликдан маҳрум қилиниши ëки 45 минг евро жаримага тортилиши мумкин.

Туркия ҳукумати бу қарор ортидан Францияга нисбатан қўшимча чоралар кўриш билан таҳдид қилди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Франция сенати қабул қилган қонун лойиҳасини “камситувчи ва ирқчи” деб уни қоралади.

Туркия Президенти Абдулла Гул бу қонунни сўз ва ифода эркинлигини чекловчи ҳамда фақат сайлов конюктураси андишасида қабул қилинган қайғули ҳужжат¸ деб атади.
XS
SM
MD
LG