Линклар

Араб Лигаси кузатувчилари Сурияда яна бир ой қолади


Сурияда 10 ойдан буён Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишлари давом этмоқда.

Сурияда 10 ойдан буён Башар ал-Ассад истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишлари давом этмоқда.

Расмий Дамашқ Араб Лигаси кузатувчиларини Сурияда яна бир ой қолишига розилик берди.

Сурия Давлатига қарашли SANA агентлиги хабарига кўра, сешанба куни Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим Араб Лигаси раҳбариятига мактуб йўллаб, кузатувчиларни 23 февралгача қолишига рухсат берилганини маълум қилди.

Айни пайтда Араб Лигаси раҳбарияти Сурияни бўҳрондан чиқариш борасидаги янги режасини муҳокама қилиш учун БМТ Бош котиби Бан Ки Мундан учрашув сўради.

24 январ куни Араб давлатлари кузатувчилар миссиясини Суриядан олиб чиқишга қарор қилганини маълум қилган эди.

Сурияда 10 ойдан бери ҳукуматга қарши давом этаëтган норозилик намойишлари давомида хавфсизлик кучлари қўллаган зўравонликлардан¸ БМТ ҳисоб-китобича¸ 5000 дан ошиқ одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG