Линклар

logo-print

Ҳамид Карзай Туркманистонга борди


 Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай.

Кеча Афғонистон президенти Ҳамид Карзай расмий ташриф билан Туркманистонга борди.

Туркман матуботи хабарига кўра, ташриф икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Карзай ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашув пайти Турманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон йўналишидаги газопровод қурилиши ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.

Учрашувда икки давлатни боғловчи темир йўл қурилиши ҳамда Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарасидаги улкан газ конларида туркман томонининг роли ҳам муҳокама қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Туркманистон Афғонистонга электр энергияси ҳам экспорт қилади.
XS
SM
MD
LG