Линклар

logo-print

Россия Сурияга қурол сотгани учун танқид қилинди


Россия Сурияга қурол сотувчи давлатлардан бири сифатида кўрилади.

Россия Сурияга қурол сотувчи давлатлардан бири сифатида кўрилади.

АҚШ, Буюк Британия ва Франция Россияни Сурияга қурол етказиб бераётгани учун танқид қилди.

Бу ҳақда учала давлат вакиллари 24 январ куни БМТ Хавфсизлик кенгашида ўтказилган Яқин Шарқ ва Фаластиндаги вазиятга бағишланган йиғилишда айтишди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сьюзан Райс барча давлатларни Дамашққа қурол сотишни тўхтатишга чақирди.

- Биз Сурия ҳукуматига қурол ва ўқ-дорилар етказиб бериш ҳақидаги охирги хабарлардан хавотирдамиз. Биз қурол етказиб бераётган барча давлатларни Башар Ассад режимига қурол сотишни ихтиёрий равишда тўхтатишга чақирамиз. Биз қурол етказиш жараёнини тўхтатиш борасидаги ҳаракатларга дунёдаги барча давлатларни қўшилишга чақирамиз, деди Сьюзан Райс.

Шунингдек, Сьюзан Райс халқаро жамоатчиликка мурожаат қилиб, Сурияда қон тўкилишини тўхтатишга йўналтирилган ҳаракатларни кучайтиришга чақирди ва БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Сурияга нисбатан кескин резолюция қабул қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG