Линклар

Ўзбекистон қирғиз фуқаросини ватанига қайтарди


Ўзбекистон чегарачиларига кўра, Чўнғара қишлоғида 2 тоннага яқин чегара тўсма сими ўғирланган.

Ўзбекистон чегарачиларига кўра, Чўнғара қишлоғида 2 тоннага яқин чегара тўсма сими ўғирланган.

2011 йил 4 декабрида ўзбек чегарачилари томонидан сим ўғирлашда айбланиб қўлга олинган қирғиз фуқароси Тўпчубек Каримов 3 минг доллар жарима тўлаб, 40 кундан сўнг ватанига қайтарилди.

Боткен вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош Чўнғара қишлоғида истиқомат қилувчи 24 ёшли Тўпчибек Каримов ҳозирда ўз яқинлари ва оила аъзолари бағрида.

- Биз Асан иккаламиз ўтин қилгани бордик. Кейин сим кесдик. Сим кесаётганимизда Ўзбекистон солдатлари бизга ўқ отди. Асан қочиб кетди. Беш марта ўқ отишди, иккинчи ўқ оёғимга тегди. Кейин мени ушлаб Ўзбекистонга олиб кетишди, - деб эслайди Тўпчубек Каримов.

Тўпчубек Каримов ҳамқишлоғи Жанибек ўғли Асан билан ўтган йилнинг 4 декабр куни ўзбек чегарасидаги тўсма симларни ўғирлашда гумонланиб ўзбек чегарачилари томонидан ўққа тутилган. Натижада Тўпчибек Каримов оёғидан яраланган. Унинг шериги Асан эса қочиб қутилган. Мазкур ҳолат юзасидан бир неча маротаба Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарачилари учрашуви ҳам бўлиб ўтган. Учрашувда ўзбек чегарачилари Чўнғара қишлоғи атрофидаги чегаранинг тўсма симларидан 2 тоннага яқини йўқолганини, унинг баҳоси 3 минг доллар бўлишини айтишган. Учрашувларда, шунингдек, Тўпчибек Каримов Ўзбекистон ҳудудида касалхонада экани ва 3 минг доллар жарима эвазига Қирғизистонга қайтарилиши ҳам маълум бўлган.

- Биз чегара яқинига ўтин қилиш учун борган эдик. Кейин Асан “Сим кесайлик, сотамиз”, деди. Сим кесаётганимизда Ўзбекистон чегарачилари бизга ўқ отди. Кейин солдатлар мени бир ерга олиб боришди, ўша ердан касалхонага ётқизишди, оёғимни гипс қилишди. Мени сўкиб, калтаклашмади, солдатлар ейдиган овқатдан еб юрдим,- дер экан Тўпчубек Каримов ўғирликка тирикчилик важидан қўл урганини қўшимча қилди.

Маълумотларга кўра, Чўнғара қишлоғи ахолиси асосан пахса девор уриш ва устачилик билан тирикчилик қилади. Қишлоқда бошқа иш йўқ. Экин қилишга эса сув йўқ. Қишлоққа бир неча ойдан бери газ берилмаётгани сабабли аҳоли чегара ҳудудлари атрофида ўтин теради.

Қишлоқ оқсақоллар кенгаши раиси Нажмиддин Ташпековнинг айтишича, қўшни давлат чегарачилари билан боғлиқ нохуш ҳодисалар биринчи маротаба бўлмаётган экан. Унга кўра, чўнғараликлар мол боқиш ёки ўтин ғамлаш учун чегарага яқин боришга ҳам қўрқиб қолган.

- Газ тўхтагани учун биз ўтин билангина кун кўрамиз. Печкага ҳам тандирга ҳам ўтин ишлатамиз. Бундан аввал ҳам қўй боққани борган ҳамқишлоқларимизни чегара олдида тутиб олишган. Бизнинг чегарачиларимиз бир неча маротаба одамларимизни қайтаргани ёрдам беришган, - деди Нажмиддин Ташпеков.

Боткен чегара бўлими бошлиғи ўринбосари Асанбай Ақматов маҳаллий аҳоли орасида чегара қонуни қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш зарурлигини айтди:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG