Линклар

logo-print
Ўтган йили “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 24 437 та ҳаво парвозини амалга ошириб, жами 2,322 миллион йўловчига хизмат кўрсатди.

Бу ҳақда Uzreport.com сайти "Ўзбекистон ҳаво йўллари" матбуот марказига таянган ҳолда хабар қилди.

2010 йилга нисбатан ўтган йили 889 та ҳаво қатнови кўп амалга оширилган. Ўтган йилги йўловчилар сони ҳам 2010 йилга нисбатан 155,8 минггтага кўп бўлган.

Таҳлилчилар йўловчиларнинг аксар қисмини Россия ва бошқа қўшни давлатларга қатновчи меҳнат муҳожирлари ташкил қилишини таъкидлашади.

2011 йилда Тошкентда маҳаллий йўналишдаги парвозлар учун лойиҳа қиймати 90 миллиард сўмни ташкил қилувчи янги аэропорт ишга тушди.

Ўтган йилнинг августида фойдаланишга топширилган янги аэровокзалда ҳануз йўловчилар учун зарур шароитлар, жумладан, овқатланиш жойлари йўқлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG