Линклар

Қирғизистон Жазони ўташ бош бошқармаси расмийси Элеонора Сабатарованинг айтишича, мамлакат қамоқларида сақланаётган 7 600 маҳбуснинг 90 фоизга яқини очлик акциясига қўшилган.

- Очлик эълон қилган маҳбуслар сони 6680 кишига етди. Улардан 1365 нафари оғизларини тикиб олган, -деди Элеонора Сабатарова.

24 январ куни оғизларини тикиб олган маҳбуслар сони 400 киши экани хабар қилинган эди.

Қирғизистондаги 17 қамоқхонанинг 14 тасида сақланаётган маҳбуслар 16 январ куни Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторида исён кўтарган маҳбусларнинг аёвсиз калтакланиши ва бир маҳбуснинг ҳалок бўлишига норозилик сифатида 9 кун олдин очлик эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG