Линклар

Сомалида гаровдаги икки хорижлик озод қилинди


Бугун кечаси Сомалида АҚШ қуролли кучлари томонидан ўтказилган рейд натижасида жанггарилар қўлида гаровда бўлган америкалик ва даниялик икки фуқаро озод қилинди.

Расмийлар хабарига кўра, ҳарбий вертолётлардан фойдаланилган ушбу рейд натижасида жанггарилардан тўққиз нафари ўлдирилган ва беш нафари асирга олинган.

Инсонпарварлик ташкилоти аъзолари бўлган америкалик аёл Жессика Бючанан (Jessica Buchanan) ва даниялик эркак Паул Хаген Тистед (Poul Hagen Thisted) ўтган йилнинг октябридан буён жанггарилар қўлида гаровда қолаётган эди.
XS
SM
MD
LG