Линклар

logo-print

Обама: Америка қудратини сақлаб қоламан!


Обама Конгресс олдида ҳисоб бермоқда.

Обама Конгресс олдида ҳисоб бермоқда.

24 январ куни президент Обама мамлакат Конгрессининг ялпи мажлисида Американинг бугунги аҳволига бағишланган йиллик ҳисоботини тақдим этди.

Барак Обама ўз нутқида ўтган йили АҚШнинг ташқи сиёсатдаги мувафаққиятлари, жумладан, Ал-Қоида лидери Усама бин Ладиннинг ўлдирилишига алоҳида тўхталди.

Ўз маърузасида ташқи сиёсатга кўп тўхталмаган Обама "Араб баҳори"га алоҳида урғу берди.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка улкан ўзгаришларга юз тутаётганини таъкидлаган Обама¸ диктатор Муаммар Қаддафийнинг ўлдирилиши, Башар ал-Ассаднинг ҳам ўзгаришларга тўсиқ бўла олмаслиги ҳақида гапирди.

Обамага кўра, Араб дунёсидаги ўзгаришлар Америкага ҳам таъсир қилмасдан қолмайди.

Америка Теҳроннинг ҳарбий мақсадлардаги ядровий дастурига йўл қўймаслигини айтган Обама¸ Эрон бугунги кунда халқаро майдонда яккалангани ва санкциялар сиртмоғидан азобда эканлиги ҳақида гапирди. Айни пайтда Оқ уй раҳбари¸ Эрон ва халқаро ҳамжамият ўртасида ядровий дастур борасида юзага келган зиддиятга барҳам бериш учун барча имконлар очиқ қолажагини таъкидлади. Бу эса¸ кузатувчилар фикрича¸ Эронга қарши ҳарбий амалиëтлар эҳтимоли мавжудлигини англатади.

Америка дунё сиёсатида энг асосий рол ўйновчи давлат эканини таъкидлаган Обама президент сифатида бу қудратни сақлаб қолишга ваъда берди.

- Кимки Америка қулай бошлади ёки қудрати заифлашмоқда дейдиган бўлса, ишонманг. Улар нима деётганини ўзи билмайди. Дунё лидерларидан сўранг, улар сизга ҳақиқатни айтади. Улар биз билан ҳамкорлик қилишга тайёр, деди Обама.

АҚШ раҳбари фикрича, молия ва кредит секторини тебратувчи компаниялар халқ олида жавобгардир.

- Келинг ҳеч қачон унутмайлик, миллионлаб америкаликлар ҳар куни қора терга ботиб ишлайди ва қоидага амал қилади. Улар ўзларини қандай тутишса, худди шундай ҳукумат ва молиявий тизимга лойиқдирлар. Пастдан юқоригача ушбу қоидани қўллаш фурсати етди: ҳеч қандай кредитлар, ҳеч қандай садақа, ҳеч қандай баҳона кетмайди. Маъсулиятни ҳар бир одам ҳис қилиши керак. Америка мана шу тамоийлга қурилган, деди Барак Обама.

Обама АҚШ иқтисодини тиклаш учун зарур чоралар кўришга ҳам ваъда берди.
XS
SM
MD
LG