Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:25

Россияда қулликка тушганлар ëрдам сўрамоқда


Волгоградда 200 га яқин ўзбекистонлик муҳожир ўз иш ҳаққини ололмай сарсон бўлиб юргани ҳақидаги янгилик ортидан¸ Иркутскдан ҳам шунга яқин хабар келди.


“Бизни бу ердан олиб кетинг”,

деб ёрдам сўрайди Россиянинг Иркутск вилоятида қулликда қолган тўққиз нафар қашқадарёлик. Бу йигитлар номидан гапирган Шаҳриддин Муродов Садриддин исмли тошкентлик одамнинг алдови қурбони бўлишганини айтади.

- Бир посредник олиб келганда бизларни тошкентлик бола. Исми Садриддин. Сизнинг исмдошингиз. Олти ой ишлатиб бир сўм пул бермасдан чиқариб юбораяпти. Ҳозир тўққиз бола ўтирибмиз. Бир сўм пулимиз йўқ.

Озодлик: Қаердансизлар, қачон келгансизлар?

- 14 август куни келганмиз Қашқадарëдан. 9 бола келганмиз.

Озодлик: Август ойидан бери нима иш қилдинглар?

- Ëғоч қирқдик.

Озодлик: Шу пайтгача бир сўм бермадими?

- Бермади. Кетгани бир сўм пулимиз йўқ. “Энди бизга пул бермайсанми?” десак, “Бор қўлингдан келганини қил. Пул бера олмайман” деб бизни чиқариб юборди.

Озодлик: Ҳар ойда ойликларингни талаб қилмайсизларми сизлар?

- Икки ойни қилиб бераман, деб алдади. Уч ойлик деб яна алдаяпти бизни.

Озодлик: Сизлар қонуний келганмисизлар? Регистрация, ишга рухсат борми?

- У одам бизни текинга олиб келган.

Озодлик: Ўзининг ҳисобидан олиб келган-а?

- Ҳа. Ойига 500 доллардан бераман, деб ваъда берган. Расписка ëзиб берган бизга. Иш бўлса ҳам бўлмаса ҳам 500 доллар оласан, деб олиб келган.

Озодлик: Ҳозир сизларда регистрация борми-йўқми?

- Иккита бола регистрация бўлган. Олти ойдан бери документ қилинмаганда.

Озодлик: Сизларга овқат, жой берган-а?

- Ëтоқ жойи қилиб бердию овқатни қилиб бера олмади.

Озодлик: Пул бермаган бўлса, овқат қилиб бермаган бўлса, нима единглар?

- 6 ой қимирлаб юрдик. Иложимиз йўқ. Болалар очликдан юра олмай қолди. Кунига бир вақт картошка қайнатиб беради, дейди Шаҳриддин Муродов.

Қулликда қолган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тақдирини Озодликнинг Россиядаги мухбири Умидбек ўрганмоқда.


“Ўқитувчилар янги касбни ўзлаштиряпти”¸

дейди Сурхондарё ивлоятининг Денов туманидан қўнғироқ қилган Абдулла.

- Деновда қишлоқда ўқитувчиларга янги иш топилган. Ўқитувчилар қишлоқма қишлоқ юриб ҳар бир хонадонга кираяптида қанча ер майдони бор, қанча моли бор, қанча қўйи, қанча мевали дарахти шуларгача ҳисоб-китоб қилаяпти.

Озодлик: Товуқ мушукларчи?

- Паррандаларни ҳам, ҳаммасини сўраяпти. Агар 20 сотих ери бор бўлса, 10 сотих деб ўқитувчиларнинг ўзлари камайтириб ëзиб кетаяпти. 10та мол-қўйи бўладиган бўлса, бешта деб камайтириб ëзиб кетаяпти.

Озодлик: Кимнинг топшириғи бу?

- Ўқитувчиларга мактаб директори буюрган. Мактаб директорига ҳокимиятдан буйруқ келибди.

Озодлик: Нимага керак экан бу?

- Билмадим. Баъзи бир қишлоқларда шифокорлар ҳам шундай рўйхатга олаяпти. Солиқ олинади, дейди. Шундай деб эшитдим. Балки қанча мол-қўй борлигини ҳисоб-китоб қилаëтгандир.

Озодлик: Яна нима иш қилаяпти улар?

- Металлолом ташияпти ўқитувчилар. Бу йил бу масала жуда қаттиқ бўлди. Мажбурий.

Озодлик: Ўқувчилар, ўқитувчилар қанча олиб келиши керак?

- Мактаб ўқувчиларига 40 килодан, коллежда 200 килодан ошиқ ўқитувчиларга.

Озодлик: Ўқувчиларчи?

- Талабалар энди пул беради. 5000дан 10 минггача олинади.

Озодлик: Металлолом ўзи борми?

- Йўқ. Мактаб ўқувчилари мажбур излайди. Пул олмайди мактабда. Металлолом олиб боради мактаб ўқувчилари, дейди деновлик Абдулла.


“Эркин тадбиркорликни мен Америкада кўрдим”

дейди Самарқанддаги мол-мулкидан ажралгандан сўнг, АҚШга ҳижрат қилган тадбиркор Абдулла Пўлатов. У Озодликка Скайп орқали боғланди.

- Самарқандда бўлган пайтимда хусусий корхонам бор эди. Уни бузиб, судга бердим, Каримовга ëздим. Бизлардаги қоида-қонунларни сиз билсангиз керак. Бизларда махсус ëки против президент мана шундай кампания борми махсус газларни ўчириб, светларни ўчириб халқни против қилишга махсус кучлар борми дейман. Маҳаллий ҳокимлар Каримов айтган гапнинг умуман тескарисини қилишади. Бизларда ҳокимлар, прокурорлар, милициялар оддий халқ билан худди жиноятчи билан гаплашгандай гаплашади. “Мана тадбиркорлар йили ëки бошқа йил бўлаяпти. Қандай ëрдам керак” демайди. Аксинча қилади...

Абдулла ака билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:39 0:00
Бевосита линк


*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG