Линклар

logo-print
Жаҳон банки евроҳудуддаги иқтисодий бўҳрон туфайли Марказий ва Шарқий Европа, Марказий Осиё давлатларига 27 миллиард АҚШ доллари ажратади.

Бу ҳақда Жаҳон банки бугун тарқатган баёнотда айтилади.

Баёнотга кўра, евроҳудуддаги бўҳроннинг собиқ иттифоқ давлатларига салбий таъсири оқибатида, бу давлатларда савдо кўлами пасайиб, молиявий қийинчиликлар юзага келган.

Икки йил муддатга ажратилаётган 27 миллиард доллар ушбу давлатларнинг бюджет балансини барқарорлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоя тизимига сарфланиши лозим.
XS
SM
MD
LG