Линклар

Тошкентдаги Туркманистон элчихонасида матбуот анжумани бўлди


Ўзбекистон ва Туркманистон бир бирига яқинлашаëтган давлатлар сифатида кўрилади

Ўзбекистон ва Туркманистон бир бирига яқинлашаëтган давлатлар сифатида кўрилади

Анжуманда сўзга чиққан Туркманистонинг Ўзбекистондаги элчиси Султон Пирмуҳаммедов ўз мамлакатидаги президентлик сайлови демократик руҳда ва муқобил номзодлар иштирокида ўтишини таъкидлаган.

Пирмуҳаммедовга кўра 12 феврал куни Ўзбекистондаги Туркманистон фуқаролари элчихона биносида овоз беришади.

Дунëнинг 28 давлатидаги Туркманистон элчихоналарида сайлов участкалари ташкил қилингани анжуман давомида билдирилди.

Пирмуҳаммедов Туркманистоннинг ўзида 2307 сайлов участкаси ташкил қилиниб 3 миллионга яқин сайловчи рўйҳатга олинганини билдирди.

Туркманистонда сиëсий эркинликларнинг чеклангани ва сайловларнинг ҳақиқий муқобиллик иқлимида ўтмаëтгани боис Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бу тадбирни кузатиш учун ўз мутахассисларини юбормасликка қарор қилди.

2007 йилда Сапармурод Ниëзов ўлимидан сўнг Туркманистон президентлигига келган Қурбонқули Бердимуҳаммедов дунëнинг энг ëпиқ давлатларидан бири саналган Туркманистонда ваъда қилинган сиëсий ислоҳотларни пайсалга солиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG