Линклар

Андижон қабристонидаги дарахтларни кесганлар жаримага тортилди


Андижондаги қабристонда ўсиб турган 22 та дарахтни кесган қабристон раҳбари (фуқаровий хизмат кўрсатиш бюроси) Б. Шарипов 4 миллион сўмлик жаримага тортилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон экологик назорат жамоатчилик ҳаракати фаоллари маълум қилди.

Экологларга кўра, қабристондаги йўғонлиги 40 сантиметргача бўлган 22 дарахтнинг изнсиз кесилиши Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қарорига зид.

Ўзбекистон маъмурий жавобгарлик кодексида дарахтларни кесиш Ўзбекистон табиатига зарар етказиш, дея малакаланган.

Ўтган йили Тошкент марказидаги қадимий чинорлар кесиб ташланган ва бу юзадан ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган эди.
XS
SM
MD
LG