Линклар

logo-print

Рус миллиардери Прохоров президентликка номзод бўлди


Russia--The leader of the party "Pravoe delo" Mikhail Prokhorov and singer Alla Pugacheva , 15Sep2011

Russia--The leader of the party "Pravoe delo" Mikhail Prokhorov and singer Alla Pugacheva , 15Sep2011

Рус тадбиркори Михаил Прохоров Россия президентлигига номзод сифатида Марказий сайлов комиссияси тарафидан рўйхатга олинди.

Прохоров тўплаган имзоларни тафтиш қилган комиссия¸ бу имзолар рўйҳатида соҳталиклар 5 фоиздан ошмаганини эътироф қилди.

“Яблоко” партиясидан номзод бўлган Григорий Явлинский эса Россия президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинмади.

Явлинский тақдим қилган имзолар рўйҳатининг 25 фоиздан кўпи соҳта экани Россия МСК тарафидан очиқланди.

Айни пайтда Россия президенлик сайловида 5 киши номзод сифатида қайд қилинди.

Россия Бош вазири Владимир Путин¸ Либерал Демократлар етакчиси Владимир Жириновский¸ коммунист Геннадий Зюганов. “Адолатли Россия” вакили Сергей Миронов ва мустақил номзод Михаил Прохоров.
XS
SM
MD
LG