Линклар

logo-print

Москвада "Ҳалол сайловлар учун" намойишига рухсат берилди


Москвада "Ҳалол сайловлар учун" шиори остида аввал ҳам икки марта кўп минг сонли намойиш ўтказилган эди.

Москвада "Ҳалол сайловлар учун" шиори остида аввал ҳам икки марта кўп минг сонли намойиш ўтказилган эди.

Москва ҳукумати 4 феврал куни "Ҳалол сайловлар учун" шиори остида ўтадиган кўча юришига розилик берди.

Намойишда 50 минг одам иштирок этишига рухсат берилди.

Кўча юришида Калужская майдонидан Большая Якиманка кўчаси бўйлаб Болотная майдонига чиқилади.

Дастлаб Москва ҳукумати ушбу намойиш ўтказилишига рухсат бермаган эди.

Россияда ўтган йилнинг 4 декабр куни ўтказилган парламент сайлови натижалари Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги Единая Россия партияси фойдасига соxталаштирилганига қарши 10 ва 24 декабр кунлари ҳам Россия бўйлаб “Ҳалол сайловлар учун” шиори остида норозилик намойишлари уюштирилган эди.

Москванинг Болотная майдонида 10 декабр куни ўтказилган намойишда 40 мингдан 80 минггача, Санкт-Петербургдаги намойишда 10 мингдан ортиқ одам қатнашган эди.

24 декабр куни Москванинг Академик Сахаров проспектида "Ҳалол сайловлар учун" намойишига 100 мингдан ортиқ одам йиғилган эди.
XS
SM
MD
LG