Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:01

Ўзбекистонда ўн мингдан зиёд маҳбус авф қилинади


Ўзбекистон маҳаллий матбуотига кўра, мамлакат конституциясининг 19 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия бўйича жами 10 мингдан зиёд маҳбус авф этилади.


Ўтган йилнинг 5 декабр куни Ўзбекистон Конституциясининг 19 йиллиги муносабати билан қабул қилинган амнистия бўйича шу пайтгача 9643 нафар маҳбус авф қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган 12.uz сайти маълумотига кўра, умумий авф қилинувчи маҳбуслар сони 10 мингдан анча ошади.

Амнистияга тушган маҳкумлар рўйхати 5 март куни эълон қилинади.

Ўзбекистон Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Светлана Ортиқовага кўра, янги амнистияга мувофиқ диний-экстремистик мотивлар билан қамалган маҳкумлар агар қамоқхонада ўзини яхши тутиб, президентдан кечирим сўраб, “тузалиш” йўлига қаътий кирса авф этилиши мумкин.

Айни пайтда сиёсий маҳкумлар авф этилганлар рўйхатига кириш ёки кирмаслиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Амнистияни кутаётган маҳбуслар орасида сиёсий ва диний мотивлар билан қамалган собиқ давлат амалдорлари, сиёсий арбоблар, журналистлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, жумладан, Мурод Жўраев, Мамадали Маҳмудов, Муҳаммад Бекжонов, Хайрулла Ҳамидов, Руҳиддин Фахруддинов, Солижон Абдураҳмонов, Ғанихон Маматхонов, Ғайбулло Жалилов, Аъзам Турғунов, Алишер Кароматов, Дилмурод Саидов каби маҳбуслар бор.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида 10 мингдан зиёд диний-сиёсий мотивлар билан қамалган маҳбус бор.
XS
SM
MD
LG