Линклар

Кўкрак импланти ясайдиган компания раҳбари ҳибсга олинди


Жан-Клод Мас.

Жан-Клод Мас.

Францияда аёллар кўкрагини катталаштириш мақсадида сийна ичига ўрнатиладиган силикон имплант ишлаб чиқарадиган PIP (Poly Implant Prothese) ширкати асосчиси, 72 ёшли Жан-Клод Мас (Jean-Claude Mas) ҳибсга олинди.

PIP ширкати силикон имплантлар ишлаб чиқаришда сифатсиз гелдан фойдаланганликда айбланмоқда.

Мазкур ширкат имплантлари дунёнинг бир қанча давлатларида сотувдан олиб ташланди.

Франциялик шифокорлар PIP ширкатининг силикон имплантлари ўрнатилган аёлларнинг 20 нафарида саратон касаллигини аниқлади.

Бироқ айни пайтда бу аёлларнинг саратон касаллигига чалинишига айнан силикон имплантлари сабаб бўлгани расман тасдиқланганича йўқ.

Франция расмийлари PIP ширкати силикон имплантлари ўрнатилган 30 минг аёлга имлантларни бепул олдиришга рухсат берди.

PIP ширкати маҳсулотларини Британия, Испанция, Португалия, Италия, Украина каби жами дунёнинг 65 давлатида яшовчи 300 минг аёл фойдаланган.
XS
SM
MD
LG