Линклар

Нижегород вилояти Дзержинский туманлараро суди беш нафар Ўзбекистон фуқаросини Россиядан депортация қилиш бўйича ҳукм чиқарди.

Regnum агентлиги маълумотига кўра, ўзбекистонлик беш фуқаро Россияда бўлиш муддати тугаганига қарамай, расмий қайддан ўтмасдан юрганлиги учун маҳкамага тортилган.

Суд ҳукмига кўра, беш ўзбекнинг ҳар бирига 2000 рубл жарима ҳам солинган.

Беш ўзбекистонлик Россия чегарасида Ўзбекистон чегара хизмати ходимларига топширилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG