Линклар

Ўзбекистон-Япония муносабатларига 20 йил тўлди


Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов Япония Бош вазир Наото Кан билан. 2011 йил 9 феврал, Токио.

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов Япония Бош вазир Наото Кан билан. 2011 йил 9 феврал, Токио.

Бугун Ўзбекистон билан Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 20 йил тўлди.

Япония Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йилнинг 28 декабрида тан олган. 1992 йилнинг 26 январида икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган эди.

“Jahon” агентлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Япония Ўзбекистоннинг йирик инвесторларидан биридир.

Ўзбекистоннинг нефт-газ, транспорт, телекомуникация, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларига ётқизилган япон капиталининг умумий миқдори 2,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Ўтган йили Япониянинг “Itochu” корпорацияси Навоий тоғ-металлургия комбинати билан уран концентрати савдоси бўйича 10 йилга мўлжалланган шартнома имзоланган эди.

Япония ҳукуматига яқин манбаларга кўра, 10 йиллик шартнома доирасида "Itochu" Ўзбекистондан йилига 1000 тоннагача уран сотиб олишни кўзламоқда.

Ҳозирда Япония томонидан “Қарши-Термиз” темир йўлини электрлаштириш лойиҳаси учун имтиёзли кредит ажратилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG