Линклар

Арман оиласи боласига президент Саркози исмини берди


 Аветисян Саркози Карапетович.

Аветисян Саркози Карапетович.

Кеча Арманистоннинг Гюмри шаҳрида янги туғилган чақалоққа Франция президенти Николя Саркози шаънига Саркози исми берилди.

Чақалоқнинг отаси Карапет Аветисяннинг айтишича, Франция ҳукумати "Арманлар геноциди"га доир қонунни қабул қилгач, ўғлига Саркози исмини беришга қарор қилган.

"Барча арманлар ва шахсан оиламиз номидан Николя Саркозига бу қонун учун миннатдорчилик билдирамиз. Мен ўғлимни унинг шаънига Саркози деб атадим" дейди Карапет Аветисян.

Франция Сенати 23 январ куни "Арманлар геноциди"га доир қонунни қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG