Линклар

logo-print

Волгоград вилояти далаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирган 180 нафар Ўзбекистон фуқаросига иш ҳақи тўланмагани юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Волгоград вилоят Тергов қўмитаси хабарига кўра, 26 январ пайшанба куни Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг “икки ойдан зиёд муддат давомида иш ҳақини тўламаслик” моддаси асосида"Нагавское" МЧЖси ва "Нагавский" Агрохолдинги раҳбариятига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Тергов тахминларига кўра, агрохолдинг эгалари 2011 йилнинг феврал ойидан 2012 йилнинг январигача полиз экинларини етиштиришда меҳнат қилган ўзбекистонликларга иш ҳақи берилмаган.

- Дастлабки тахминларга кўра, қарз бўлган иш ҳақининг умумий ҳажми 6,2 миллион рублни ташкил этади, дейилади Тергов қўмитаси хабарномасида.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда, мазкур корхона раҳбарияти ва ҳисоб-китоб ходимлари сўроқ этилмоқда.

Россиянинг Волгоград вилоятида 200 га яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирига иш ҳақи берилмаётгани, қишнинг совуқ кунларида далада ишлаётган мардикорлар озиқ-овқатсиз қолгани ва мардикорлар яшаётган ўтовларда ёнғин чиққани ҳақида Озодлик олдин ҳам хабар берган эди.
XS
SM
MD
LG