Линклар

Аҳмадийнажод: ЕИ санкциялари "фойдасиз"


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Еропа Иттифоқининг Эронга нисбатан янги санкцияларини “фойдасиз” дея атади.

Бу ҳақда бугун гапирган Аҳмадийнажод Теҳрон янги музокораларга тайёр эканлигини ҳам маълум қилди.

Душанба куни ЕИ Эронга қарши нефт эмбаргоси жорий қилган эди.

Жазо чоралари Эрон билан нефт олди-бердисига оид янги шартнома имзоламаслик ва мавжуд шартномани 1 июлгача тўхтатишни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG