Линклар

logo-print

15 яшар пианиночи симфоник оркестр жўрлигида концерт берди


Nuron Muqimiy

Nuron Muqimiy

Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри 15 яшар пианиночи Нурон Муқимий ижодини тақдим қилди.

25 январ куни Ўзбек давлат консерваториясида классик мусиқа юлдузи деб кўрилган¸ виртуоз Нурон Муқимий бастакорлар Чайковский ва Лист асарларини ижро қилди.

Нурон Муқимийга Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри Владимир Нейман дрижерлигида жўр бўлди.

1996 йилда Тошкентда туғилган Нурон Муқимий 7 ëшлигида Моцарт концертини ижро қилиб Римдаги халқаро Моцарт ижрочилари конкурсида бош мукофотни олган эди.

Германиянинг Франкфурт шаҳридаги мусиқа олий ўқув юртини 2006 йили тугатган Нурон Муқимий бир муддат Лондонда ҳам мусиқа таҳсилини олган.

Нурон Муқимий классик мусиқанинг нодир ижрочиси сифатида эътироф қилиниб АҚШ ва европада ижрочи ва дрижер сифатида чиқишлар қилган.
XS
SM
MD
LG