Линклар

Руминияда ëққан қор боис йўллар ëпилди


Қалин ëққан қор уйсизлар аҳволини янада мушкул қилди

Қалин ëққан қор уйсизлар аҳволини янада мушкул қилди

Пайшанба куни Руминияда юзлаб кишилар қалин ëққан қор боис йўлда қолиб кетишди.

Бир поезд издан чиқиб кетиб ағдарилди. Катта йўллар ва портлар ëпиб қўйилди. Авиақатновлар тўхтади.

Пайшанба кунидан бошлаб юзлаб мактаблар ëпилди.

Ўнлаб шаҳар қишлоқлар электр энергиясидан мосуво бўлди. Қорбўрон электр симларини узиб ташлади.

Дарахтлар ва йўл белгилари ағдарилиб кетди.

Пайшанба кечга бориб 1600 нафар одам қор остидан қутқарилгани айтилди.

Айни пайтда йўлларда мингдан зиëд автомобил ҳаракатсиз турибди.

Воқеа жойига иссиқ чой ва кўрпалар етказилмоқда.
XS
SM
MD
LG