Линклар

Ҳамид Карзай Парижда Николя Саркози билан учрашади


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Франция Президенти Николя Саркози билан учрашади.

Афғонистон армияси аскари ўтган ҳафта Франция ҳарбийларини отиб ўлдирганидан кейин Саркози Франция ўз ҳарбий кучларини Афғонистондан олиб чиқиш билан таҳдид қилган эди.

Карзай Европа давлатларига сафари доирасида пайшанба куни Италияда бўлиб, Бош вазир Марио Монти билан музокара олиб борди.

Монти “Италия Афғонистонни тарк этмайди. Италия Афғонистон билан сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида узоқ муддатга мўлжалланган шартномалар имзолади”, дея баёнот берди.

Айни пайтда пайшанба куни Германия парламенти аъзолари мамлакат қўшинларининг Афғонистонда қолиши муддатини яна бир йилга узайтириш таклифини қўллаб овоз бердилар.

Бундестаг депутатлари Афғонистондаги 5350 нафар немис қўшинлари сонини 4900 тага қисқартиришга қарор қилдилар.
XS
SM
MD
LG