Линклар

Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Ўзбекистон махсус хизматлари томонидан Москвадан ўғирлаб кетилган Санжарбек Сотиволдиев 7 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганини маълум қилди.

18 январ куни Андижон вилоят жиноят ишлари бўйича судида ҳакам Абдуҳаким Тўраев раислигида 35 ёшли Санжар Сотиволдиев, 28 ёшли Мамиржон Юсупов ва 50 ёшли Аҳмаджон Бекпўлатовлар иши бўйича маҳкама бошланган эди.

Суд Юсуповни 8 йилга, Бекпўлатовни 5 йил уч ой муддатга озодликдан маҳрум қилган.

Уларга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир, Исломий жиҳод, Нурчилар, Ал-Қойда террорчилик ташкилотлари ва мухолифатдаги “Эрк” партиясига алоқадорлик айбловлари илгари сурилган.

Озодликдан маҳрум қилинган йигитларнинг учаласи ҳам Андижоннинг Хонобод шаҳридаги битта маҳаллада яшаганлар.
XS
SM
MD
LG