Линклар

28 январ куни Германиянинг Ҳамбург шаҳридабокс бўйича ўта оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва Кертсон Менсуэлл ўртасида жанг бўлади.

33 ёшли Чагаевнинг тринидад-ва-тобаголик 35 яшар рақиби жами 25та жанг ўтказиб, 22 тасида ғалаба қозонган.

2009 йилда у супер оғир вазнда Тринидад ва Тобаго чемпиони бўлган.

Руслан Чагаев ўтган йил 27 август куни Германиянинг Эрфурт шаҳрида бўлган жангда россиялик рақиби Александр Поветкинга фақат очколар бўйича ютқазган эди.

Universum Box-Promoition промоутерлик компанияси уюштираётган мусобақада бокс ишқибозлари 12та жангни томоша қиладилар.

WBC Baltic унвони учун ўта оғир вазндаги жангда россиялик Денис Бойцов ҳам америкалик боксчи Дарнел Вилсонга қарши рингга тушади.
XS
SM
MD
LG