Линклар

Явлинский перезидентликка номзод сифатида рўйхатга олинмади


Григорий Явлинский Озодлик радиосининг Москвадаги бюросида, 2012 йил 16 январ.

Григорий Явлинский Озодлик радиосининг Москвадаги бюросида, 2012 йил 16 январ.

Росия Марказий сайлов комиссияси “Яблоко” партияси асосчиси Григорий Явлинский ва Иркутск вилояти губернатори Дмитрий Мезенцевни президентликка номзод сифатида рўйхатга олишни расман рад қилди.

Комиссия ўз қарорини даъвогарлар тақдим этган имзоларнинг кўпчилиги яроқсиз экани билан изоҳлади.

23 январ куни сайлов комиссиядаги Яблоко намояндаси Елена Дубровина Интерфаксга¸ сайлов комиссияси Явлинскийни номзод сифатида регистрация қилиш учун йиғилган овозларнинг 10 фоизга яқинини яроқсиз деб топганини айтган эди.

“Яблоко” Марказий сайлов комиссияси иддаоси сиёсий асосга эга эканини таъкидламоқда.

Ундан олдин Россия Марказий сайлов комиссияси Бош вазир Владимир Путин ва миллиардер Михаил Прохоровни, Коммунистик партия йўлбошчиси Геннадий Зюганов, Россия Либерал-демократик партияси лидери Владимир Жириновский ва Адолатли Россия партияси раиси Сергей Мироновни президентликка номзод сифатида рўйхатга олган.

Россияда президент сайлови 4 март куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG