Линклар

Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасида рўй берган учта тўқнашувда саккиз жанггари, тўрт ҳарбий ва тинч аҳолидан бир киши нобуд бўлди.

Россия расмийларига кўра, Ингушетия Республикасида жума куни эрта тонгда содир бўлган отишмада уч жангари, жумладан, минтақада фаолият юритган исломий гуруҳ раҳбари йўқ қилинган.

27 январ куни қўшни Доғистон Республикасидаги қуролли тўқнашувда Россиянинг тўрт аскари ва беш жанггари ўлган.

Шу куни Қабардин-Болқор Республикасида юзига ниқоб таққан қуролли шахслар мактабнинг спорт залига кириб бир кишини пичоқлаб ўлдирган.

Шимолий Кавказда деярли ҳар куни мана шундай ҳужумлар амалга оширилади. Россия расмийларига кўра, бу ҳужумлар ортида айирмачи кайфиятидаги шахслар туради.
XS
SM
MD
LG