Линклар

БМТ Хафвсизлик кенгаши Сурияга оид Европа-Араб давлатлари ишлаб чиққан резолюция лойиҳасини муҳокама қилди.

Ҳужжатда Сурияда сайлов ўтказилишидан олдин муваққат ҳукумат тузишга имконият яратиш учун президент Башар ал-Ассад истеъфога чиқиши назарда тутилган Араб Лигасининг режаси маъқулланган.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин резелюция лойиҳасининг айрим бандлари қабул қилиб бўлмас эканини аммо Россия бу борада “ҳамкорлик”ка тайёр эканини билдирди.

Чуркин Ассад ҳукумати ва мухолифат ўртасида мулоқот бошланмасидан аввал унинг натижасини белгилаб бўлмаслигини урғулади.
XS
SM
MD
LG