Линклар

logo-print

ЎИҲ аъзолари АҚШ Давлат департаментининг террорчилар рўйхатига киритилди


Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги ЎИҲ жанггарилари.

Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги ЎИҲ жанггарилари.

Ўзбекистон исломий ҳаракатининг икки аъзоси ва бир нафар Исломий жиҳод гуруҳи аъзоси АҚШ Давлат департаментининг террорчилар рўйхатига киритилди.

Буни 26 январ куни Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд маълум қилди.

Унга кўра, террорчилар рўйхатига киритилган шахсларнинг АҚШдаги мол-мулки ва банк ҳисоблари музлатилган.

Виктория Нуланд ака-ука Яссин ва Мунир Чоука Ўзбекистон исломий ҳаракатининг жанггарилари, гуруҳга янги одам ёнловчилар ва ташкилотнинг ташвиқотчилари бўлганини айтди.

- Мавлут Кар эса Исломий жиҳод иттифоқининг ҳамкори бўлган. Ака-ука Чоукалар Ўзбекистон исломий ҳаракати жанггарилари билан бирга Афғонистон-Покистон чегарасида қатор ҳужумлар амалга оширган, - деди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби.
XS
SM
MD
LG