Линклар

Россия ва Япония ҳамкорликни кенгайтиришни режаламоқда


Япония Ташқи ишлар вазири Коичиро Гемба.

Япония Ташқи ишлар вазири Коичиро Гемба.

Япония Ташқи ишлар вазири Коичиро Гемба ва Токиога сафар қилаётган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров икки давлат ўртасида хавфсизлик, мудофаа ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик мустаҳкамланишини маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йил Россия-Япония ўртасидаги савдо ҳажми 31 миллард АҚШ долларини ташкил қилган.

Ташқи ишлар вазирлари узоқ йиллардан бери икки давлат ўртасида бахсга сабаб бўлиб келаётган жанубий Курил ороллари масаласини хотиржамлик билан кўриб чиқиши кераклигини таъкидлади.

Япония ўзининг шимолий ҳудуди эканини таъкидлаб келаётган жанубий Курил оролларини Совет Иттифоқи Иккинчи жаҳон урушидан кейин босиб олган.
XS
SM
MD
LG