Линклар

Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари телефон орқали сўзлашди


Туркманистон Президенти Қ.Бердимуҳамедов (ч) ва Ўзбекистон Президенти И. Каримов, Тошкент, 2011 йил 5 май.

Туркманистон Президенти Қ.Бердимуҳамедов (ч) ва Ўзбекистон Президенти И. Каримов, Тошкент, 2011 йил 5 май.

Ўзбекистон Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси раислигини қабул қилиб олди.

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан телефон орқали мулоқоти чоғида Халқаро жамғармага уч йиллик раислиги даврида Орол денгизини қутқариш ишларида муваффақият тилади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, сўзлашувда Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, шунингдек, икки томонни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинган.

Сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон-Туркманистон ўртасида савдо ҳажми беш баробарга кўпайган.

Ўзбекистондаги Туркманистон элчиси Султон Пирмуҳамедовга кўра, 2011 йилнинг 11 ойи давомида икки давлат ўртасида савдо ҳажми 189 фоизга кўпайиб 505,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG