Линклар

Украина Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар импортига 2011 йил октябр ойида жорий қилинган квотани бекор қилди.

Украинанинг Халқаро савдо алоқалари бўйича идоралараро комиссиясининг шу ҳақда 2012 йил 23 январ куни қабул қилган қарори 27 январ куни кучга кирди.

Комиссиянинг 2011 йил 30 июн кунги мажлисида Украинада ишлаб чиқарилган, ўртача нархи 6 минг 690 АҚШ доллар бўлган енгил автомобилларга Ўзбекистонда 69,9 фоиз акциз солиғи белгилангани, Россияда ишлаб чиқарилган шу каби автомобилга беш фоиз акциз солиғи билгилаш орқали Ўзбекистонда украиналиклар учун тенг бўлмаган шароит яратилгани қайд қилинган.

РБК ахборот агентлиги хабарига кўра, Халқаро савдо бўйича идоралараро комиссия Украина Вазирлар Маҳкамасига мотор ҳажми 2,2 литргача бўлган ўзбек автомобилларини уч йил давомида Украинага йилига уч донадан олиб киришга рухсат беришни таклиф қилган ва у ноябр ойида кучга кирган эди.
XS
SM
MD
LG