Линклар

Ҳамид Карзай Британия Бош вазири билан учрашди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайга Британия қўшинлари Афғонистондан режага мувофиқ 2014 йил охиригача олиб чиқилишини яна бир бор таъкидлади.

Лондон ташқарисидаги Бош вазир қароргоҳида бўлган учрашувда Британия қўшинлари 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин икки давлат ўртасидаги сиёсий муносабатларга оид масалалар муҳокама этилди.

Бир кун олдин Ҳамид Карзай Парижда Франция Президенти Николя Саркози билан учрашди.

Сўзлашувда НАТО етакчилигидаги коалиция кучлари хавфсизликни таъминлаш масъулиятини Афғонистон кучларига АҚШ истаганидек, 2014 йилда эмас балки 2013 йилда топшириши борасида келишувга эришилди.
XS
SM
MD
LG