Линклар

logo-print

Араб Лигаси Суриядаги кузатувчилар миссияси фаолиятини тўхтатди


Араб Лигасига аъзо давлатлар ТИ вазирлари учрашуви, Қоҳира, 2012 йил 22 январ.

Араб Лигасига аъзо давлатлар ТИ вазирлари учрашуви, Қоҳира, 2012 йил 22 январ.

Сурия бўйлаб зўравонликлар кучайгани сабабли Араб Лигаси ташкилотининг Сурияга жўнатилган кузатувчилар миссияси фаолиятини тўхтатди.

Ташкилот шанба куни эълон қилган баёнотда Суриядаги 100га яқин кузатувчи ўз фаолиятини дарҳол тўхтатиши кераклиги таъкидланган.

Сурия бўйича Араб Лигаси ишлаб чиққан режа БМТ томонидан қўллаб-қувватланишига эришиш мақсадида ташкилот раҳбари Набил ал-Арабий ва Қатар Бош вазири Шайх Ҳамад бин Яссим ал-Таний 28 январ куни Ню Йоркка жўнаб кетди.
XS
SM
MD
LG