Линклар

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги инспекторлари Эронга жўнаб кетди.

Ташрифдан мақсад Эроннинг ядровий дастури борасида сўзлашувлар олиб боришдан иборат.

БМТ агентлиги инспектори Ҳерман Накерц Венадан жўнаб кетиши арафасида журналистларга Эрон билан мулоқот анча вақтдан бери тўхтаб қолганини урғулади.

Халқаро ҳамжамият Теҳрон яширинча оммавий қирғин қуроллари яратишга уринаётган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Эрон эса ўз ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлаб, Ғарб иддаоларини рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG