Линклар

Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ шанба куни АҚШга келди. АҚШ ҳукумати Солиҳнинг “тегишли тиббий мулоажалар” олиши учун Америкага сафар қилишига рухсат берган эди.

Яманнинг 69 ёшли раҳбари ўтган йил июн ойида Санадаги намойиш пайти қароргоҳига отилган ракетадан жароҳатланган эди.

Дипломатик манбааларга кўра, Али Абдуллоҳ Солиҳ АҚШда узоқ бўлмайди. Унинг қаерда муолажа олиши ҳозирча ошкор этилмаган.

Араб дунёсидаги энг камбағал ва нотинч мамлакатлардан бири бўлмиш Яман бир неча ойдан бери аксилҳукумат намойишларига саҳна бўлиб келмоқда.

Али Абдуллоҳ Солиҳ 33 йил давомида Яманни бошқариб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG