Линклар

logo-print
БМТнинг Атом энергияси халқаро агентлиги инспекторлари бугун Эронга сафарини бошлайди.

Уч кунлик ташриф давомида мутахассисларнинг Эрондаги ядровий объектларига боришлари кўзда тутилмаган.

Улар Теҳрон ҳукуматидаги айрим расмийлари билан учрашишади.

Лекин, Эроннинг расмий ИРНА агентлиги БМТ инспекторлари Фордодаги уранни тўйинтириш заводини зиёрат қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар қилди.

Аввалроқ, Атом энергияси халқаро агентлиги делегацияси раҳбари Херман Нэкерт Теҳрон ҳукуматини инспекторлар гуруҳи билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга чақирган эди.

Атом энергияси халқаро агентлиги ноябр ойида эълон этган ҳисоботида Эрон ядровий қурол ишлаб чиқишга уринаётгани белгилари бор, деб билдирган эди.
XS
SM
MD
LG