Линклар

АҚШда республикачилардан президентликка номзод бўлишлик учун кураш олиб бораётган собиқ сенатор Рик Санторум бугун Флоридада бошланажак сайловолди тадбирларида қатнашмайди.

Сиёсатчи оилавий сабабларга кўра Флоридадаги тадбирда қатнаша олмаслигини билдирган.

Reuters агентлиги хабарига кўра, жаноб Санторумнинг уч яшар қизи Изабелла Филаделфияда касалхонага ётқизилган.

Республикачиларнинг навбатдаги қурултойи 31 январ куни Флорида штатида бўлади.

Собиқ сенатор Рик Санторум шу ой ўрталарида Айова штатида ўтказилган қурултойда ғолиб деб эълон қилинган эди.

Шундай қилиб, республикачилардан Митт Ромни, Нют Грингич, Рик Санторум ва техаслик конгрессмен Рон Пол президентликка номзод бўлишлик учун курашни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG