Линклар

logo-print
Афғонистон шимоли-шарқидаги Таҳор вилоятида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раҳбарларидан бири ўлдирилган.

Афғон расмийларига кўра, вилоятнинг Толуқон туманидаги амалиёт чоғида ушбу ҳудуддаги раҳбари деб кўрилган Илҳом исмли шахс ва яна бир жангари ўлдирилган.

Амалиёт чоғида жангарилар ҳукумат хавфсизлик кучларига қуролли қаршилик кўрсатганлари айтилади.

Илҳом ўтган йилнинг 25 декабрида Таҳор вилоятида бир қанча афғон ўлимига сабаб бўлган худкушлик ҳужуми учун масъул шахс сифатида кўрилган.

Ўшанда ҳудкуш ҳужумчи жанозага йиғилганлар орасида ўзини портлатган, буни оқибатида камида 19 одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG