Линклар

logo-print
АҚШнинг Калифорния штатидаги Окленд шаҳрида намойишчилар ва полиция ўртасида рўй берган тўқнашувда ҳуқуқ-тартибот органларининг уч ходими жароҳатланди.

Полицияга кўра, “Оклендни ишғол қил” шиори остида бўлган аксилкапиталистик норозилик тадбири пайти шанба куни 19 одам ҳибс этилган.

Намойишчилар шаҳар марказидаги таъмир қилинаётган бўм-бўш бинога юришни бошлаганида полиция билан тўқнашув рўй берган.

Намойишчиларни тарқатиш учун полиция кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган.

Норозилар эса полициячиларга қарата тош ва шиша идишларни ирғитган.
XS
SM
MD
LG