Линклар

Сурияда якшанба кунги тўқнашувларда тинч аҳоли вакилларидан беш киши ва ҳукумат кучлари таркибидан 16 ҳарбий нобуд бўлди.

Суриялик фаолларга кўра, мамлакат шимоли-ғарбидаги Кансафра шаҳрида ҳарбийлар автокарвонига ҳужум қилинган.

Пойтахт Дамашқ чеккасидаги шаҳарчада эса ҳукумат кучлари ва мухолифат томонига ўтган ҳарбийлар ўртасидаги тўқнашувда эса асосан тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган.

Араб Лигаси кузатувчилари миссияси мамлакатда зўравонлик тўлқини кучайиши ортидан ўз фаолиятини тўхтатган. Дамашқ ҳукумати Араб Лигасининг бу қарорини қоралади.

Араб Лигаси миссияси Сурияга декабр ойида киритилган эди. БМТ маълумотларига кўра, бу мамлакатда март ойидан буён давом этаётган зўравонликларда беш мингдан зиёд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG