Линклар

logo-print
Бугун юзлаб москвалик автомобилчилар "Ҳалол сайловлар" деб номланган норозилик акцияси доирасида шаҳар маркази бўйлаб намойиш ўтказди.

Тадбирда қатнашган ҳайдовчилар ўз машиналарини сайловдаги сохтакорликларга норозилик рамзига айланган оқ боғич ва оқ рангадги пуффклар билан безатдилар.

Айримлари, "Путин кет", "Путинсиз Россия", каби сўзлар ёзилган плакатларни машиналарига қистириб олишди.

Москванинг Садовая кольцо майдонида ҳаддан зиёд тўпланиб, йўлларда тирбанд вазият ҳам юзага келган.

Россия мухолифати мамлакат бўйлаб "Ҳалол сайловлар" номи остида йирик наймоишларни 4 феврал кунига мўлжалламоқда.
XS
SM
MD
LG