Линклар

logo-print
Сербиялик теннисчи Новак Джокович Australian Open кубогини қўлга киритди.

У финал ўйинида испаниялик Рафаел Надални мағлубиятга учратди.

Джокович ва Надал ўртасида 5 соат 53 дақиқа давом этган ўйин профессионал теннис тарихида энг узоқ давом этган финал беллашуви сифатида қайд этилди.

1998 йилда АҚШ кубоги учун Матс Виландер ва Иван Лендл ўртасидаги финал ўйини 4 соат 54 дақиқа давом этган.

Австралия кубоги учун Надал ва Фернандо Вердаско ўртасида 2009 йилда бўлган финал ўйини эса 5 соат 14 дақиқа давом этган.

Australian Open теннис мусобақаси илк бор 1905 йилда ўтказилган.
XS
SM
MD
LG