Линклар

Иордания қироли Ҳамас раҳбари билан учрашди


Иордания Қироли Абдуллоҳ Иккинчи.

Иордания Қироли Абдуллоҳ Иккинчи.

Иордания Қироли Абдуллоҳ Иккинчи мамлакатга ташриф буюрган Ҳамас ташкилоти раҳбарлари Холид Машъални қабул қилди.

Мулоқот чоғида Абдуллоҳ 1967 йилги чегаралар асосида пойтахти шарқий Қуддус шаҳри бўлган мустақил Фаластин давлати тузилишини қўллаб-қувватлашини айтди.

Машъал якшанба куни эрталаб Иорданияга келди. Бу Ҳамас лидерининг сўнгги 12 йил ичида Иорданияга биринчи ташрифидир.

Машъал ва фаластинлик радикал гуруҳнинг тўрт аъзоси АҚШ ва Исроил босими билан 1999 йилда Иорданиядан чиқариб юборилган эди.

Ҳолид Машъалнинг Иорданияга ташрифи чоғида унга Қатарнинг вали аҳд шахзодаси Тамим бин Ҳамад ал-Тани ҳамроҳлик қилмоқда.

Доҳа расмийлари Ҳамас ва Иордания ўртасидаги ярашув жараёнида воситачилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG