Линклар

logo-print

Сурияда қонли тўқнашувлар давом этмоқда


Сурия армияси аскарлари Дамашқ ташқарисидаги Айн Тармада.

Сурия армияси аскарлари Дамашқ ташқарисидаги Айн Тармада.

Сурия армияси якшанба куни пойтахт Дамашқ ташқарисидаги ҳудудларда мухолифат томонга ўтган ҳарбийларига қарши ҳужумни давом эттирди.

Икки мингга яқин аскар элликта танк мадади билан Дамашқ ташқарисидаги шимолий ва шарқий ҳудудларни ўққа тутди.

Фаоллар бу 10 ой олдин президент Ал-Ассад режимига қарши бошланган исёнларда рўй берган энг шиддатли тўқнашувлар эканини айтмоқда.

Уларга кўра, кўчаларда кўплаб жасадлар қолиб кетган ва ярадор бўлганларга вақтинча масжидларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шаҳар ташқарисига электр узатиш тўхтатиб қўйилган. Бензин йўқлиги учун тинч аҳоли уруш зонасини тарк эта олмаган.
XS
SM
MD
LG